Ucell абонентларнинг 100 млнга яқин пулини қайтариб берди

Жамият

image

Ucell компанияси томонидан 337 975 та абонентнинг ҳуқуқлари бузилиб, уларга жами 97 432 379,33 сўм зарар етказилганлигини аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.

Агентлик суриштирувни биргина абонент мурожаати бўйича бошлаган. Абонентган 1 октябрдан бошлаб Ucell компаниясининг абонент ҳисобларидан 420 сўмни олиб қўйиши тўғрисида SMS-хабари келган.

“Ҳа, бу миқдор аҳамиятли эмас, аммо истеъмолчи аниқлик киритишга қарор қилди – нега? Таъкидлаш муҳимки, истеъмолчи Ucell абонент “Al-Chiroq” акцияси иштирокчиси, бу тармоқда атиги 84 сўмга дақиқаларни, SMS-тўпламларни ёки интернетнинг мегабайтлари тақдим этилади. Бу хизмат неча кундан буён мавжуд эмаслигига қарамай, пул абонент ҳисобидан чиқарилди. Ўз навбатида истеъмолчи pm.gov.uz сайтида мурожаат қолдиришга қарор қилди, унинг тафсилотлари Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ўрганилди”, дейилади агентлик хабарида.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мазкур мурожаатнинг барча тафсилотларини аниқлаштириш мақсадида “COSCOM” МЧЖга хат юборган. Натижада қуйидагилар маълум бўлган:

1. “Al-chiroq” акциясининг шартларига кўра, Ucell компаниясининг рўйхатган ўтган абонентлари Контент-провайдерлар томонидан махсус ишлаб чиқарилган “First IT-Group” МЧЖ мобиль дастурда кунига 1 сўмдан кунлик абонент тўлови эвазига битта хизматни олиш имконияти мавжуд ва 2020 йил 25 августдан бошлаб акция учун кунлик абонент тўлови эса кунига 84 сўмни ташкил этади.

2. 2020 йил 30 сентябрда иш жараёнида ускуналарда носозлик келиб чиққан бўлиб, 2020 йилнинг 5 октябрда Контент-провайдер томонидан носозлик бартараф этилди. Мазкур носозлик туфайли компания абонентлари 2020 йилнинг 30 сентябридан 4 октябригача акция шартларида кўзда тутилган хизматлардан фойдалана олмадилар.

Ушбу масалани ўрганиш давомида маълум бўлишича, мурожаат қилган истеъмолчи, ҳисобидан ноқонуний маблағ ечилган ягона истеъмолчи эмас.

Акцияда 2020 йилнинг 30 сентябрдан 4 октябргача бўлган даврда 337 975 та абонент қатнашган, улардан жами 97 432 379,33 сўм миқдорида абонент тўлови ечиб олинган.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, сотувчи истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан муаммони ҳал қилиш жараёнида тизимдаги (2020 йилнинг 30 сентябрдан 4 октябргача) ускуналар ишламай қолганлиги сабабли акция доирасида иштирок эта олмаган 337 975 та абонентнинг фойдаланилмаган хизмат кунлари учун маблағлари (97 432 379,33 сўм) компания томонидан тўлиқ қайтариб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ucell

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг