У ташқи сиёсатда муваффақиятсизликка учради – АҚШ сенатори Байдендан норози 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ сенатори Линдси Греҳем Жо Байденнинг президентлик лавозимидаги биринчи 100 кунидан унчалик таъсирланмаганини маълум қилди. Бу ҳақда "Fox News" телеканали хабар бермоқда.  

Жо Байден жорий йил 20 январда АҚШнинг 46-Президенти лавозимига киришган. 

"Сайловолди кампанияси давомида Байден барчани ўзини энг яхши танлов эканлигига ишонтирди. Бироқ, иш бошлагандан сўнг, давлат раҳбари Олий суднинг тузилишини ўзгартиришга ва Колумбия округини штатга айлантиришга қарор қилди", деган Греҳем. 

Сенатор Байден маъмуриятининг ташқи сиёсатини ҳам танқид қилган. 

"У ташқи сиёсатда муваффақиятсизликка учради. Чегарада бетартиблик ҳукмронлик қилмоқда, эронликлар аҳамиятсиз бўлиб қолишди, у Эрон режимида музокаралар бошлади, аммо охир-оқибат буни ўзгартириш учун ҳеч нарса қилмади", деган Греҳем. 

Шунингдек, у Афғонистон "парчаланиб кетаётганини" ҳамда Россия ва Хитой аллақачон Байденни "итаришни" бошлаганини қўшимча қилган. 

Сенаторнинг сўзларига кўра, сайловчиларнинг 46 фоизи бугунги кунда Америка чегарасида хавфсизлик ҳолати икки йил олдинги ҳолатдан ёмонроқ деб ўйлашади. Фақат 15 фоизи вазият яхшиланганини қайд этади. 

Аввалроқ, Байденнинг рейтинги энг паст даражага тушиб кетгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг