“У ирқчи бўлган эди”. Черчиллнинг ҳайкалини бўёқ билан чаплаб кетишди

Олам

image

Чехия пойтахти Прага марказида номаълум одамлар Буюк Британия Бош вазири Уинстон Черчилл ҳайкалини қизил бўёқлар билан бўяб кетишди.  Бу ҳақда шаҳар полициясининг матбуот котиби Ян Рибанский маълум қилди.

Шунингдек, ёдгорликда "Ирқчи бўлган" ва "Қораларнинг ҳаёти муҳим" ёзувлари туширилган. Рйбанскийнинг сўзларига кўра, воқеа АҚШда "полиция зўравонлиги ва ирқчилик"га қарши намойишлар билан боғлиқ.

"Ушбу иш юзасидан ўзга мулкка зарар етказилганлиги тўғрисида тергов бошланади", деди Прага полицияси вакили.

Ҳайкал жойлашган Прага-3 тумани ҳокимлиги вакиллари воқеани вандализм, деб баҳолади. Ёдгорлик туман ҳокимияти ҳисобидан буёқлардан тозаланади, деб хабар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг