У энг зўри эмас — “Очкўз Конор” қачон чемпионлик жангида иштирок этади?

Спорт

image

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Дастин Порьени мағлуб этишни уддаласа, Чарльз Оливейрага қарши чемпионлик жангида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дена Уайт маълум қилди.

“Конор — ажойиб рақиб. У жуда кўп пулга эга ва энди треш-ток қилиш унга ярашмайди. Аммо у курашмоқчи. Агар октагонда рейтингнинг биринчи рақамли жангчисини мағлуб этса, нима учун чемпионлик жангида иштирок этмаслиги керак? 

Конор аввалгидек чўққига қайтишни хоҳлайди. Эҳтимол, “Ноториус” рақобатдан кўра кўпроқ пулни яхши кўради ва жангдан сўнг тонналаб пул ишлаб олади. 

Мен Конор Макгрегор кимлигини яхши биламан. Ҳа, у ниҳоятда бой. Гап шундаки, Конор авваллари исталган рақибга қарши ҳар ерда ва хоҳлаган вақтда курашишга тайёр эди. Бироқ, ҳозир у энг зўри эмас. 

Савол туғилади: Конор аслида нимани истайди ва у қанчалик очкўз? Жавобни UFC 264 турниридан сўнг билиб оламиз”, дейди ташкилот президенти.

Маълумот ўрнида, Конор Макгрегор ва Дастин Порье  ўртасидаги ҳал қилувчи трилогия жанги жорий йилнинг 11 июль куни тонгда Лас Вегасдаги “Т-Моbile” аренада ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор Дастин Порье UFC 264 Дена Уайт

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг