Тўйда келинни урган куёв жавобгарликдан қутулиб қолди 

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистондаги тўйлардан бирида тўйда келинни калтаклаб, ижтимоий тармоқларда анчагина машҳур бўлиб қолган йигит жавобгарликдан қутулиб қолди. Бу ҳақда “Mening yurtim” телеканалида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, йигит тўй базмида ўтказилган ўйинда ютқазиб қўйгач, мағлубиятга чидай олмай келиннинг бошига урганидан сўнг аёлидан узр сўраган.

“Ўзимни тутиб туролмай қўлим кетиб қолди. Тушунмовчилик ҳал бўлгандан кейин тўй давом этди. Келиндан узр сўрадим. Бошқа бундай бўлмайди”, дейди куёв. 

Ушбу ҳолат Жиноят ишлари бўйича Узун тумани судида кўриб чиқилиб, келиннинг даъвоси бўлмагани сабаб йигитга маъмурий жазо қўлланилмаган.

Эслатиб ўтамиз, воқеа жорий йилнинг 6 июнь куни Сурхондарё вилояти Узун туманида бўлиб ўтган никоҳ тўйи маросимида юз берган. Унда келин ва куёвга ўралган ҳолда ширинлик берилиб, уни ким биринчи бўлиб очиш (“Сюрприз”) ўйини ўтказилган.

Ўйин давомида келин биринчи бўлиб ширинликни очган. Бу ҳолатдан куёвнинг жаҳли чиқиб, келиннинг бошига мушт туширган.

Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан фуқаро Х.Р. (қуёв)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилганди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу ҳолат халқаро ОАВнинг ҳам эътиборини тортмасдан қолмади. Хусусан, Германиянинг оммавий “Bild” нашри ушбу видео орқали Ўзбекистонда аёллар билан боғлиқ ҳолатга баҳо беришга уринди.

“Баъзилар учун бу ажойиб кун ва эр-хотин сифатида бахтли ҳаётнинг бошланиши. Аммо дунёдаги кўплаб аёллар учун бу никоҳ дўзахига саёҳат учун фақат бошланғич сигналдир!”, дея ёзган нашр.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1921

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг