Тўйда келинни урган куёвнинг иши судга оширилди

3-саҳифа

Tuy
“Ўзбекистонда аёлларни уриш нон сотиб олишдек гап”. Куёвнинг донғи Германиягача етиб борди (видео) north_east

“Ўзбекистонда аёлларни уриш нон сотиб олишдек гап”. Куёвнинг донғи Германиягача етиб борди (видео)

Ўзбекистондаги тўйлардан бирида келинни калтаклаган куёвнинг иши судга оширилди. У маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 6 июнь куни Сурхондарё вилояти Узун туманида бўлиб ўтган никоҳ тўйи маросимида юз берган. Унда келин ва куёвга ўралган ҳолда ширинлик берилиб, уни ким биринчи бўлиб очиш (“Сюрприз”) ўйини ўтказилган.

Ўйин давомида келин биринчи бўлиб ширинликни очган. Бу ҳолатдан куёвнинг жаҳли чиқиб, келиннинг бошига мушт туширган.

Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан фуқаро Х.Р. (қуёв)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Бундан ташқари, куёв ва келин ҳамда уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат халқаро ОАВнинг ҳам эътиборини тортмасдан қолмади. Хусусан, Германиянинг оммавий “Bild” нашри ушбу видео орқали Ўзбекистонда аёллар билан боғлиқ ҳолатга баҳо беришга уринди.

“Баъзилар учун бу ажойиб кун ва эр-хотин сифатида бахтли ҳаётнинг бошланиши. Аммо дунёдаги кўплаб аёллар учун бу никоҳ дўзахига саёҳат учун фақат бошланғич сигналдир!”, дея ёзган нашр.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4456

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг