Турнирдан турнирга ёхуд Абдусатторов нуфузли мусобақада иштирок этади
Спорт
−
25 Декабрь 2022
643917-24 декабрь кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича гроссмейстер Вугар Гашимов хотира турнирида чемпион бўлган Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов яна бир халқаро турнирда иштирок этади.
25-31 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Абдусатторов бошчилигидаги Ўзбекистон жамоаси ҳам қатнашади.
Маълумот учун, шахмат мундиалининг соврин жамғармаси 1 миллион долларни ташкил этади.