Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда
Олам
−
14 Май
12727Туркман чегарачилари қўшни республика орқали Россияга кетмоқчи бўлаётган туркманистонликларни Ўзбекистонга ўтказмаяпти. Чегарадан ўтказиш рад этилгани сабаблари тушунтирилмаган, деб ёзади "Turkmen.news" нашри.
Қайд этилишича, Ўзбекистон билан чегарада жойлашган "Тошҳовуз" назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар юртдошларининг кетиш мақсади ва Россияга визаси бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида батафсил сўроқ қилишмоқда. Масалан, Туркманистон фуқароларининг бир қисми Урганч аэропортидан Москвага учадиган чипталарни Ашхободдан учиш нархидан бир неча юз долларга арзонга сотиб олган. Ҳаттоки, ушбу йўловчилар ҳам ортга қайтарилмоқда.
"Turkmen.news"нинг тасдиқланмаган маълумотларига кўра, мамлакатдан тўғридан-тўғри Россияга боришда қийинчиликлар мавжуд. Бу асосан 60 ёшгача бўлган эркакларга тегишли. Нашр манбаларига кўра, бунга иккита сабаб бўлиши мумкин: Туркманистон расмийларининг меҳнат муҳожирлари оқимини тўхтатишга уриниши ва уларнинг ёлланган ҳолда Россия армияси таркибида Украина ҳудудига жўнатилишига қарши кураш.
Маълумот учун, 2024 йил 22 март куни Москвадаги "Крокус" концерт залида содир бўлган терактдан сўнг, Россия ҳукумати миграция сиёсатини кескинлаштиргани сабабли туркманистонликларнинг Россияга боришида қийинчиликлар юзага келаётган эди.
LiveБарчаси