Туркманистондаги фоҳишалик ва эрта турмушга оид статистика ошкор қилинди

Олам

image

Туркманистонда фоҳишалик ва эрта турмушга оид расмий статистик маълумотлар эълон қилинди. Бу рақамлар 2 февраль куни аёллар ҳуқуқлари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ўтказилган ҳисобот тақдимотида маълум қилинди.

Муҳокама чоғида 2019 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фоҳишалик эксплуатацияси бўйича 89 та, 2023 йилда эса 47 та ҳолат аниқлангани очиқланди.

Қайд этиш жоизки, ушбу статистикада айнан нима назарда тутилаётгани аниқ эмас. Масалан, фақат фоҳишалик билан шуғулланиш, фоҳишахоналарни сақлаш, сутенёрликми (Жиноят кодексининг 137-140-моддалари) ёки фоҳишаликнинг ўзими (136-модда), бунга аниқлик киритилмаган.
Шунингдек, БМТ эрта никоҳ муаммосини ҳам муҳокама қилган.

Туркманистоннинг Оила кодексига кўра, алоҳида ҳолларда никоҳ ёши 18 ёшдан 17 ёшгача камайтирилиши мумкин.

БМТ сўнгги йилларда бундай ёш турмуш қурганларнинг сони 0,02-0,04 фоизни ташкил этишини маълум қилди. Булар асосан қизлар бўлсада, баъзида 17 ёшли йигитлар ҳам бор.

2 февраль куни аёллар ҳуқуқлари бўйича ҳисобот тақдимотида Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мяхри Бяшимова сўзга чиқиб, аёлларни марслик деб атаган ва уларга тўлиқ ҳуқуқлар беришни ўзга сайёраликлар босқинига қиёслаш мумкинлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг