Россия Хитойга газ етказиб бериш бўйича Туркманистонни ортда қолдирди

Олам

image

2024 йилнинг февраль ойи ҳолатига кўра, Россиянинг “Газпром” корпорацияси Хитойга қувур газининг энг йирик етказиб берувчисига айланди. Руслар узоқ вақтдан бери илк бор Туркманистонни четлаб ўтди. Бу ҳақда “Интерфакс” Хитой Бош божхона бошқармасига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Россия Федерацияси Хитой бозорида бир неча ойдан буён нафақат қувур газини экспорт қилиш, балки суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича ҳам етакчи бўлиб келмоқда.

Агар биринчи ҳолатда “Газпром” Туркманистондан олдинда бўлса, иккинчисида Австралиядан олдинда бўлган.

Расмий статистик маълумотларга кўра, февраль ойида Россия корпорацияси Хитойга 2,5 миллиард куб метр, Туркманистон тахминан 2,4 миллиард куб метр кўк ёқилғи экспорт қилган.

Таъкидланишича, Марказий Осиё республикасидан етказиб бериш январь ойидаги кўрсаткичларга нисбатан кунига 82 миллион куб метрга камайган.

“Февраль ойида Хитойга газ экспортини бутунлай тўхтатган Ўзбекистон туфайли Россия Хитойга етказиб бериш ҳажмини оширди. Бундай қарор қиш фаслида Ўзбекистондаги кескин совиш билан боғлиқ. Ўша пайтда Тошкент шаҳри маиший истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш учун қўшимча энергия ресурсларига муҳтож эди”, дейилади хабарда.

Умуман олганда, жорий йилнинг февраль ойида Хитой бошқа мамлакатлардан 5,34 миллиард куб метр табиий газ сотиб олди, бу 2023 йилнинг худди шу кўрсаткичидан 17 фоизга кўпдир. Бунда Хитойга ресурсларнинг асосий етказиб берувчилари Австралия, Қатар, Малайзия, Россия ва АҚШ ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Россия Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made