Туркманистон Президенти Каспий соҳилларида дам оляпти
Олам
−
07 Август 2023
9576Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов таътил учун Каспий денгизи соҳилидаги “Аваза” миллий туристик зонасига йўл олди. Бу ҳақда “Нейтральний Туркменистан” расмий газетаси хабар берди.
Келтирилишича, жорий йилнинг 5 август куни Сердар Бердимуҳамедов Ашхобод халқаро аэропортига борган ва у ердан Болқон вилоятида жойлашган Туркманбоши шаҳрига учган.
Маълумот ўрнида, июль ойида Президент Сердар Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида ҳукумат аъзоларига жорий йилнинг 1 августидан 1 сентябригача таътилга чиқишга рухсат берган эди. Туркманистон ҳукумати вакиллари анъанага кўра, бир ойлик таътилга чиқади. Бироқ 2018 йилда ўша пайтдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов амалдорларни икки ҳафталик ҳордиқ чиқаришга юборган.