Туркманистон Президенти Каспий соҳилларида дам оляпти
World
−
07 August 2023 13361 1 minute
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов таътил учун Каспий денгизи соҳилидаги “Аваза” миллий туристик зонасига йўл олди. Бу ҳақда “Нейтральний Туркменистан” расмий газетаси хабар берди.
Келтирилишича, жорий йилнинг 5 август куни Сердар Бердимуҳамедов Ашхобод халқаро аэропортига борган ва у ердан Болқон вилоятида жойлашган Туркманбоши шаҳрига учган.
Маълумот ўрнида, июль ойида Президент Сердар Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида ҳукумат аъзоларига жорий йилнинг 1 августидан 1 сентябригача таътилга чиқишга рухсат берган эди. Туркманистон ҳукумати вакиллари анъанага кўра, бир ойлик таътилга чиқади. Бироқ 2018 йилда ўша пайтдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов амалдорларни икки ҳафталик ҳордиқ чиқаришга юборган.
Live
AllIsroil droni G'azoda avtomobilga zarba berdi
13 September