Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
05 Март 2021
4474Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Олган Бекар тайинланди. Бугун, 5 март куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов элчи Олган Бекарни қабул қилди.
Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.
Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон-Туркия кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилинди.
Музокаралар доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Меҳмет Сурайё Эр жорий йилнинг февраль ойи охирида мамлакатдаги миссиясини якунлаганди.
LiveБарчаси