Туркиянинг Швецияни НАТОга қабул қилинишидан қўрқиши ўринли – Блинкен

Олам

image

Туркия томонидан Швециянинг НАТОга қўшилиш истиқболи юзасидан билдирилган хавфсизлик хавотирлари ўринли. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтонда Италия Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни билан учрашувда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Финляндия ҳам, Швеция ҳам Туркиянинг хавотирларини бартараф этиш учун зарур чораларни кўрган.

“НАТОдаги бошқа иттифоқчилар ва Қўшма Штатлар энди Швецияни расмий равишда НАТОга қўшилиши керак, деб ҳисоблайди. Биз июль ойидаги НАТО саммитида шундай бўлишини кутамиз”, дейди Блинкен.

Унинг қайд этишича, шу ҳафтада Стокгольмни блокка қўшилиш масаласи бўйича Туркия, Швеция ва НАТО вакиллари иштирокида яна бир йиғилиш бўлиб ўтади.

Маълумки, Туркия Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилиб келади. Анқара Стокгольмдан мамлакатда сиёсий бошпана олган терроризмда айбланувчи курд фаолларини экстрадиция қилишни талаб қилади. Стокгольм эса Швециянинг НАТОга қабул қилинишини маъқуллаш учун Анқаранинг барча шартларини бажарганини ва аниқ шахсларни Туркияга экстрадиция қилиш масаласи фақат Швеция суди томонидан ҳал қилиниши кераклигини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркия Президентига Швециянинг НАТОга киришга тайёр эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Туркия Швеция Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг