Туркиялик 13 ёшли болакай 42 сонияда Карлсенни мағлуб этди
Спорт
−
08 Июль 2024 19139 1 дақиқа
12 ёшида гроссмейстер унвонини қўлга киритган туркиялик шахматчи Ягиз Каан Эрдогмуш барча даврларнинг энг яхши шахматчиси деб эътироф этилган 33 ёшли норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга қарши дона суриб, рақибини мағлубиятга учратди. Бу ҳақда “Tinsider” хабар берди.
13 ёшли шахматчи Ягиз Каан Эрдогмуш жаҳон классик шахмат чемпионати, жаҳон тезкор шахмат чемпионати ва жаҳон блиц шахмат чемпионати совриндори, 33 ёшли норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен билан тўқнашиб, рақибини 41,2 сонияда мотга учратди.
Ягиз Каан Эрдогмуш Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) маълумотларига кўра, тарихдаги энг ёш гроссмейстер ҳисобланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь