Туркиялик ҳуқуқ фаоли 238 кунлик очликдан кейин вафот этди
Олам
−
30 Август 2020
12418Жорий йилнинг 27 август куни туркиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Эбру Тимтик 42 ёшида вафот этди. У 238 кун аввал Истанбулнинг Силиври қамоқхонасида ўз иши бўйича адолатли судловни талаб қилиб, очлик эълон қилганди. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.
Эбру Тимтик террорчилик гуруҳи тузиш ва бошқариш айблови била қамалганди. Уни 2018 йил сентябрда қўлга олишганди. Кейинроқ у 13,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Бу иш доирасида Туркияда фаолияти тақиқланган Инқилобий халқ озодлик фронти партиясига алоқадорликда айбланган жами 18 нафари ҳуқуқшунос турли муддатларга қамалганди.
Адвокат Наим Эминоғлунинг AFP`га маълум қилишича, Тимтик турли вазиятдаги инсонларни ҳимоя қилган. Масалан, 301 киши ҳалок бўлган Сомдаги шахта портлаши шулар жумласидан.
2020 йил февралда Эбру Тимтик ва унинг ҳамкасби Айтаж Унсал очлик эълон қилганди. Июнда уларни шифохонага ўтказишганди. 14 август куни кассация суди унинг ҳукмга билдирган эътирозини бекор қилди. Эбру Тимтикнинг вазни ўлимидан олдин 30 килограмга тушиб қолган.
Эбру Тимтикнинг жанозаси 28 август куни ўтказилган. У Истанбул шимолидаги қабристонга дафн этилган. Полиция у адвокат билан видолашишга келган юзлаб одамларни тарқатиб юборган.
Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дуня Миятович Эбру Тимтик вафотидан чуқур қайғуда эканини маълум қилди.
“Унинг ўлими адвокат, журналист ҳуқуқ ҳимоячиларини жим қилиш учун ишлатилган суд тизимининг қайғули оқибатларини намойиш этади”, деган Миятович.
Европа Иттифоқи мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилгани учун Туркия Ҳукуматини танқид қилди. Европа ташқи сиёсат хизмати Тимтик Туркияда жорий йилда очлик эълон қилиб, вафот этган тўртинчи маҳкум бўлганини таъкидлаб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь