Туркияга кетган ўзбекистонлик йигит бедарак йўқолди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь
12907Туркияга кетган ўзбекистонлик йигит бедарак йўқолгани аниқланди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, яқин қариндошларининг мурожаатига кўра, 2022 йил октябрь ойида Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган 1999 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Достон Ўктам ўғли Норсаидов қидирилмоқда.
У тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага (0212) 323-20-37 телефон рақами ёки uzbekconsul@yahoo.com орқали хабар бериш сўралди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аммасининг таклифига биноан Туркияга ишлаш учун бориб, кўчада қолиб кетган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилганди.
LiveБарчаси