Истанбулда кўчада қолиб кетган аёл ортга қайтарилди
Жамият
−
04 Сентябрь
4443Аммасининг таклифига биноан Туркияга ишга бориб, кўчада қолиб кетган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, асли Жиззах вилоятидан бўлган аёл ўз аммасининг таклифи асосида Истанбулга ишлашга кетиб, қийин вазиятда қолган. Хусусан, 2 кун мобайнида кўчада яшаш жойсиз юрган. 21 ёшли аёлнинг Ўзбекистонга қайтиши мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан таъминланди.
“Халқаро ўзбек саноатчилари, тадбиркорлар ва илм инсонлари жамияти” аъзолари ҳомийлигида авиачипта ва бошқа тўловлари қопланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ортга қайтарилганди.
LiveБарчаси