Туркиядан Ўзбекистонга учиши режалаштирилган бир неча парвозлар бекор қилинди

Жамият

image

Бугун, 23 ноябрь куни Истанбулда кутилаётган кучли бўрон туфайли Turkish Airlines (THY) авиакомпанияси режалаштирган 38 та парвозни бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, бекор қилинган рейслар орасида:

  • 10 та ички рейслар,
  • 28 та халқаро рейслар мавжуд.

Аэропортнинг ўтказувчанлик қобилиятини 10% га чеклаш ҳақида қарор Фавқулодда ҳолатлар бўйича Метеорология қўмитаси (MADKOM) тавсиясига асосан қабул қилинди.

Истанбул халқаро аэропорти масъуллари эртанги рейсларда яна ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини билдирди.

“Ўз парвозингиз ҳолатини олдиндан текширишни ва тегишли чоралар кўришни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадан Наманганга учаётган самолёт Тошкентга йўналтирилганди. “Урал” авиакомпаниясининг Москвадан Наманганга йўловчи SVR2611 йўловчи рейси экипажи етиб келиш аэропортидаги туман туфайли Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги муқобил аэропортга жўнаб кетишга қарор қилган. Бунга кўриш имкониятининг нолга тенг экани сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг