Туркиянинг Суриядаги янги операциядан мақсади маълум қилинди

Олам

image

Туркиянинг Сурияда Курдистон ишчилар партияси (ПКК) аъзоларига қарши ўтказилиши мумкин бўлган янги ҳарбий операцияси бу давлатнинг ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилмайди. Бу ҳақда кеча, 26 май куни Президент Ражаб Тойиб Эрдўған раислигида ўтган Туркия Миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилиши баёнотида сўз борган. 

“Туркия Қуролли кучларининг мамлакат жанубий чегараларида олиб борилаётган ёки режалаштирилаётган операциялари қўшни давлатларнинг ҳудудий яхлитлигига қарши эмас ва миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарурдир. Учрашувда Сурия шимолидаги хавфсизлик зоналарини кенгайтириш, шунингдек, минтақада террорчиларга қарши эҳтимолий янги трансчегаравий операцияни ҳар томонлама баҳолаш муҳокама қилинди”, дея Хавфсизлик Кенгаши баёнотидан иқтибос келтирган “Ҳуррият” газетаси. 

Хавфсизлик Кенгаши ҳужжатида, шунингдек, Анқара “халқаро альянсларда иттифоқ руҳи ва қонунларига доимо амал қилишини ва иттифоқчилардан ҳам худди шундай масъулият ва самимийликни кутишини” таъкидланади.  

“Анқара терроризмни қўллаб-қувватлаб, халқаро ҳуқуқни бузаётган давлатларни бундай амалиётларга чек қўйишга ва Туркиянинг хавфсизлик хавотирларини инобатга олишга чақиради”, дея қўшимча қилди Хавфсизлик Кенгаши Туркия ҳозирда НАТОга қўшилишга қарши бўлган Швеция ва Финляндияни назарда тутган ҳолда. 

Эрдўған 23 май куни жанубий чегараларда 30 км чуқурликдаги хавфсизлик зонасини яратишни якунлаш учун қўшни ҳудудда янги трансчегаравий операция ўтказиш имкониятини маълум қилди. Туркиянинг Сурия шимолида илгари олиб борган ҳарбий амалиётлари натижасида Ҳалаб шимолидаги Аазаз ва Жараблус шаҳарлари ўртасида хавфсизлик зонаси яратилди, Африн ишғол қилинди, Фурот дарёсининг шарқидаги чегара ҳудудлари назорат остига олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made