Туркиядан Россияга қарши қаттиқ санкциялар жорий этиш сўралди

Олам

image

Нидерландия Туркиянинг Россияга қарши барча мумкин бўлган санкцияларни қўллашини хоҳлайди, лекин унинг “махсус позициясини” тушунади. Бу ҳақда кеча, 22 март куни Нидерландия Бош вазири Марк Рютте Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралар якунлари бўйича Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Туркия БМТ санкцияларига амал қилмоқда ва, табиийки, Туркия ўз географиясига кўра алоҳида позицияга эга. У айни пайтда Сурия билан ҳам шуғулланмоқда. Албатта, Туркия барча санкцияларни жорий этишини истардик, лекин Туркиянинг [Украинадаги] можарога барҳам беришга уриниб, дипломатик рол ўйнаётганидан ҳам хурсанд бўлишимиз керак, деб ўйлайман”, дейди Рютте.

Шунингдек, у Нидерландия Туркиянинг Россия Федерацияси ва Украина билан мулоқотини қўллаб-қувватлашини билдирди. 

“Туркия бу можарода асосий рол ўйнайди. Бу АҚШ, Германия ва Франциядан ташқари Россия ва Украина билан музокара олиб боришга қодир кам сонли давлатлардан бири. Мен жаноб Эрдўғандан бундай ролни ўз зиммасига олгани учун миннатдорман”, деган у.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Федерацияси ва Украина етакчилари Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан алоқада эканини айтган. Бундан ташқари, у ўтган ҳафта Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли Москвага ташриф буюрганини, у ерда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашганини, шунингдек, Украинага бориб, у ерда Украина ТИВ раҳбариДмитрий Кулеба билан учрашганини эслатди.

Аввалроқ Анқара Туркия ўз иқтисодиётига зарар етказмаслик ва Россия Федерацияси билан мулоқот каналини очиқ қолдириш учун Россияга қарши санкцияларга қўшилиш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Ғарб давлатлари ҳозирда Россияга қарши янги санкциялар пакети устида иш бошлаган. Янги чекловлар АҚШ Президенти Жо Байденнинг Брюсселда иттифоқчилари билан ўтказадиган муҳокамаларидан кейин жорий этилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг