Туркиядаги зилзилада жароҳатланган 11 ўзбекистонлик Тошкентга олиб келиняпти
Жамият
−
09 Февраль 2023
10294Туркиядаги содир бўлган даҳшатли зилзилада жароҳатланган 11 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги қидирув-қутқарув жараёнларига жалб этилган ўзбекистонлик қутқарувчилар ўз ишини давом эттирмоқда.
Охирги соатлар мобайнида Ўзбекистон ФВВ ходимлари томонидан ҳалок бўлганлар вайроналар остидан яна чиқариб олинди.
“Қутқарувчиларимизнинг вайроналар остидан олган жасадларининг умумий сони 50 нафарга етди”, дейилади ФВВ хабарида.
Маълум қилинишича, бугун, 9 февраль Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдамини Ҳатайга олиб борган махсус самолёт бортида 11 ўзбекистонлик Тошкентга қайтариляпти. Шунингдек, ушбу бортда Қирғизистоннинг 6 фуқароси ҳам бор.