Туркиядаги зилзилада ўзбекистонликлар зарар кўрдими?
Олам
−
27 Сентябрь 2019
6799Аввалроқ, кеча, 26 сентябрь куни Туркиянинг истанбул шаҳрида 5,8 балли кучли зилзила қайд этилгани, бунинг натижасида кўплаб бинолар зарар кўрган, хусусан Авжилар мавзесидаги масжид минораси қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Кечанинг ўзида шаҳардаги барча биноларни кўрикдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.
Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси мазкур ҳолат бўйича баёнот билан чиқди. Унда шундай дейилади:
“Истанбул шаҳрида содир бўлган зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг жабрлангани тўғрисида маълумот келиб тушмаган”.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.
Туркия фавқулодда вазиятлар бошқармаси – AFAD Истанбулда яна зилзила хавфи борлигини маълум қилмоқда. Аҳолига қуйидагича огоҳлантириш берилди:
“Уйингиз, мактабингиз, шифохона, иш жойингизни зилзилага тайёр ҳолатга келтиринг”.