Туркиядаги ЙТҲда 17 ёшли ўзбекистонлик йигит вафот этди
3-саҳифа
−
27 Сентябрь 2025 7901 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси С.С. йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, С.С. жорий йилнинг 5 апрель куни Истанбул шаҳрида ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, у 15 апрель куни ҳаётдан кўз юмган. Марҳум 17 апрель куни Самарқанд вилоятида дафн этилган.
Маълумотларга кўра, ЙТҲни содир этган Туркия фуқароси ҳодиса жойидан яширинган, бироқ эртаси куни пушаймонлик билдириб, полицияга таслим бўлган. Текширув давомида унинг қонида гиёҳвандлик моддаси аниқланган. Айни вақтда у қамоққа олинмаган. Суд мажлиси жорий йилнинг 2 октябрь кунига белгиланган.
Билдирилишича, марҳумнинг оила аъзолари ҳодиса юз берганидан кейин Бош консулхонага бу ҳақда мурожаат қилмаган. Ҳозирда Бош консулхона томонидан жабрланувчининг оила аъзоларига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қайд этиш жоиз, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда С.С. ни айни туғилган кунида, онасига гул олиб қайтаётганида машина уриб юборгани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг ўзбекистонликлар энг кўп истиқомат қиладиган мегаполисларидан бири Истанбулнинг Фотиҳ туманида Ўзбекистон фуқароси бўлган 36 яшар Зулайҳо Э. бўғзидан пичоқланиб, ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025