Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
09 Сентябрь 11380 1 дақиқа
Шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида норозилик намойишлари кузатилмоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, Туркия ҳукумати томонидан хавфсизлик чораси сифатида:
- жорий йилнинг 11 сентябрига қадар 6 туманда, жумладан, Бешиктош тумани ҳудудида (Бош консулхона жойлашган), оммавий тадбирларга вақтинча тақиқ жорий этилган;
- хорижий мессенжерлардан фойдаланишда чекловлар мавжуд.
Ўзбекистон фуқароларига:
- одам гавжум жойлардан йироқда бўлиш;
- намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик;
- маҳаллий тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш тавсия этилади.
Фавқулодда вазиятларда Бош консулхонанинг қуйидаги рақамига қўнғироқ қилиш сўралади:
- +90 (212) 909 08 04.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбул шаҳрида мухолифатдаги “Жумҳурият Халқ” партияси офиси олдида кенг кўламдаги намойишлар бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳодиса партия раҳбарияти, жумладан, унинг собиқ Истанбул бўлими етакчиси Ўзгур Челик лавозимидан четлаштирилиб, бошқарувни вақтинчалик кенгашга топширганидан кейин юз берган.
Live
Барчаси