Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
10:56
6223Туркияда истиқомат қилувчи ўзбекистонликлар мамлакатда сохта 50 долларлик купюралар, баъзан эса 100 долларлик купюралар тарқалаётганидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ўзбекистонликлар қуйидаги масалаларда огоҳ бўлиши керак:
Долларни фақат расмий банклар ёки лицензияли валюта айирбошлаш нуқталарида қабул қилиш:
Текширув ускуналаридан фойдаланиш, айниқса, катта миқдордаги долларни қабул қилишда:
Қўлма-қўл пул айирбошлашдан сақланиш:
“Сохта купюраларни қабул қилиш ёки тарқатиш қасддан амалга оширилса, Туркия қонунчилигида оғир жазо белгиланган. Агар шубҳали купюраларга дуч келсангиз, зудлик билан маҳаллий полиция ёки консулхонага мурожаат қилинг. Сохта пул тарқалиши билан боғлиқ вазиятларда эҳтиёт бўлинг ва шубҳали вазиятларда доимо текширувга мурожаат қилинг”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ белгиланган миқдорлардан ортиқ тамаки маҳсулотларини Туркияга олиб киришга уринган фуқароларга нисбатан “контрабанда” айби қўйиш ҳолатлари ортиб бораётгани, бундай ҳолатлар фуқаролар учун жиддий ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
16:25