Туркиядаги ракета заводида кучли портлаш содир бўлди (видео)

Олам

image

Туркия пойтахти Анқаранинг Элмадағ туманидаги Машинасозлик ва кимё саноатининг ракета ва портловчи моддалар заводида портлаш содир бўлди. Портлашда 5 ишчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда TRT хабар берди

Портлаш фабрикада бугун, 10 июнь куни эрталаб содир бўлган ёнғиндан кейин юз берган. 5 киши вафот этиб, бир неча ишчи жароҳатланган.

Тез ёрдам машиналари орқали атрофдаги шифохоналарга етказилган жароҳатланганлардан айримларининг аҳволи оғир эканлиги маълум қилинди.

Ишчиларнинг яқинлари завод олдига тўпланган. Шунингдек, портлаш сабаблари юзасидан тергов бошлангани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия портлаш Анқара ракета заводи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг