Туркиядаги курортда ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Туркиянинг Болу вилояти Карталкая тоғ курортидаги меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, TRT Haber телеканали хабар берди.

Вилоят ҳокими Абдулазиз Айдин телеканал эфирида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар маҳаллий фуқаролар эканини маълум қилди.

“6 фуқаромиз ҳалок бўлди. 31 яралангандан 26 нафари ўрта даражада жабрланган, 2 нафарининг аҳволи оғир. Ҳалок бўлганларнинг иккитаси қўрқув ва чалғиш сабабли бинодан сакраб тушган. Яраланганларнинг умумий ҳолати яхши. Шу атрофдаги бошқа меҳмонхона меҳмонларини ҳам эҳтиёт чораси сифатида эвакуация қилдик. Ёнғиннинг катта қисми назоратга олинди. Ҳодиса бўйича республика прокурори текширувларни бошлади”, деди Айдин.

Ҳодиса жойига ўт ўчириш гуруҳлари ва қутқарувчилар етиб борган. Меҳмонхона мижозларини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 03:00 атрофида етти қаватли меҳмонхона томида бошланган ва қисқа вақт ичида бутун бинони қамраб олган. Меҳмонхонада қанча меҳмон бўлгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чехиянинг Мост шаҳридаги U Kojota ресторанида кучли портлаш содир бўлган эди. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлган, 8 киши жароҳат олган. Чехия ёнғин хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, портлашга ресторан иситкичини таъминлаган пропан газ баллони сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Туркия курорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг