Туркиядаги конда портлаш юз берди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

−

image

Туркиянинг шимолидаги кўмир конида портлаш содир бўлиши оқибатида икки нафар ишчи ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 23 октябрь куни Қора денгиз соҳилидаги Зонгулдак вилоятининг Килимли шаҳри яқинида содир бўлган. Портлаш сабаби ҳозирча маълум эмас. Воқеа жойига тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилар юборилган.

Зонгулдак вилояти губернатори Усмон Ҳожибекташўғлининг журналистларга маълум қилишича, жароҳатланганларнинг икки нафари оғир аҳволда. Уларнинг бири даволаниш учун пойтахт Анқарага олиб кетилган.

Қайд этиш жоиз, Туркияда конлардаги бахтсиз ҳодисалар тез-тез учраб туради. Мамлакат тарихидаги энг йирик кон фожиаларидан бири 2014 йилда Сома шаҳридаги кўмир конида юз берган ёнғин бўлиб, унда 301 киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбиянинг жануби-ғарбидаги Наринью провинциясида рухсатсиз фаолият юритаётган очиқ олтин кони қулаши оқибатида камида 14 нафар кончи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг