Туркияда зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди

Олам

image

Туркияда жорий йилнинг 6 февраль куни рўй берган зилзила қурбонлари 50 мингдан ошди. Бу ҳақда бугун, 20 март Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси раҳбари Юнус Сезер маълум қилди. 

“Ўчоғи Қаҳрамонмарашда бўлган зилзилаларда ҳалок бўлганлар сони 50 096 кишини ташкил этди. 107 204 киши жабрланди”, дейди у Анқарада журналистларга берган интервьюсида.

Сезер, шунингдек, вайрон бўлган биноларнинг техник ҳолати ва қурилиш стандартларига мувофиқлиги учун у ёки бу даражада масъул бўлган 300 дан ортиқ одам ҳибсга олинганини билдирди. 104 нафар пудратчи, 161 нафар уста, 15 нафар бино эгаси ва уйларнинг асл лойиҳасига ўзгартириш киритган 18 нафар шахс ҳибсга олинган. 

6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Ер силкинишлари, сўнг минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made