Туркияда яна зилзила бўлди
Олам
−
27 Февраль 2023
31514Бугун, 27 февраль куни Туркиянинг Малатя шаҳрида маҳаллий вақт билан 12:04 да 5,8 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда Европа Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Зилзила эпимаркази Шонлиурфа шаҳридан 123 километр шимоли-ғарбда ва Малатя шаҳридан 16 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, унинг ўчоғи 2 километр чуқурликда жойлашган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) иккита кучли зилзила содир бўлган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ер қимирлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони 41 мингдан ортди.
Умида Мухторбекова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь