Туркияда вазият оғир. Мамлакатга комендантлик соати қайтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркиянинг аксарият вилоятларида ҳафта охиридаги комендантлик соати қайта тикланишини эълон қилди. Бу ҳақда Онадолу ахборот агентлиги хабар берган.  

"Коронавирусдан ўлимнинг кўпайиши бизни мавжуд хавфсизлик чораларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Мамлакатимиз аҳолисининг 80 фоизини ташкил этадиган 58 вилоят яна хавфли ҳудудларга айланди. Уларда шанба ва якшанба кунларидаги комендантлик соати қайта тикланди", деган Президент. 

Шунингдек, Президент Рамазон ойида бутун мамлакат бўйлаб дам олиш кунлари комендантлик соати жорий қилинишини айтган. 

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, мамлакатда иш кунларидаги соат 21:00 дан 05:00 гача бўлган комендантлик соати сақланиб қолмоқда. 

Эрдўғанга кўра, комендантлик соати пайтида кафе ва ресторанлар фақат олиб кетиш хизмати учун ишлайди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 3,24 млндан ошган. 31 230 нафар бемор касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия коронавирус

Баҳолаганлар

325

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг