Туркияда вафот этган ўзбекистонлик эркакнинг жасади мамлакатга олиб келинди

Жамият

image

Аввалроқ, Туркиянинг Бурса вилоятида ўзбекистонлик 36 ёшли Ойбек Ниёзов тўсатдан вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг жасади мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, Бош консулхона томонидан марҳумнинг яқинларига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган ҳамда ваколатли турк идоралари билан тегишли ташкилий масалалар мувофиқлаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги томонидан кўрсатилган моддий кўмак асосида марҳумнинг жасади Ўзбекистонга олиб келиниб, яқинларига топширилган.

Билдирилишича, марҳумнинг ўлими сабаблари юзасидан Туркия ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

“Туркия Республикасининг Бурса вилояти, Инегўл туманида меҳнат фаолиятини олиб борган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, асли Хоразмлик 36 ёшли Ойбек Ниёзовнинг вафот этгани муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Муғла провинциясида олиб борилган қидирув ишларидан сўнг бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг