Туркияда ўрмон ёнғинлари Анталия, Кемер ва Қаҳрамонмарашни қамраб олди (видео)

Олам

image

Туркияда ўрмон ёнғинлари авж олди. Ёнғин учта вилоят – Анталия, Маниса ва Қаҳрамонмарашни қамраб олди. Бу ҳақда мамлакат Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси маълум қилди. 

Айтилишича, ёнғинлар Кемер шаҳридаги сайёҳлик ҳудудига таъсир қилган ва уни ҳатто, меҳмонхоналардан ҳам кузатиш мумкин бўлган. Баъзи кадрлар курорт ҳудудидан бир неча километр нарида ўрмонлар ёнаётганини кўрсатади.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, бир нечта меҳмонхоналарда электр таъминотида узилишлар юз берган, бироқ Кемер маъмурияти эвакуация ҳақида эълон қилишни режалаштирмаяпти. Туркиядаги иссиқ об-ҳаво ёнғинга қарши курашга тўсқинлик қилмоқда.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақирган.

Унинг сўзларига кўра, ўрмон ёнғинларини ўчиришга ҳозирданоқ 24 та самолёт, 100 та вертолёт ва 10 та дрон, шунингдек, 25 минг нафар ўт ўчирувчи жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Анталия ўрмон ёнғинлари Қаҳрамонмараш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг