Туркияда ўқувчилар тўла автобус ағдарилиб кетди
Олам
−
01 Май 2023
4756Туркиянинг Бурса шаҳрида ўқувчиларни олиб кетаётган саёҳат автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб, 44 киши яраланди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Маълум қилинишича, Чаноққалъа ҳудудидан Анқарага кетаётган туризм компаниясига тегишли сайёҳлик автобуси Инегол туманидаги Шаҳидлар манзилида тўсиққа бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва икки нафар ўқувчи ҳалок бўлган. Шунингдек 44 киши турли даражада тан жароҳати олган. Тез ёрдам машиналарида шифохоналарга етказилган жароҳатланганларнинг аксарияти амбулатор шароитда даволангани маълум бўлди.
Бурса губернатори Якуб Жонпўлат ҳалокат жойида текширув олиб борган. Унинг айтишича, Анқаранинг Этимесгут туманидаги ўрта мактаб ўқувчилари бўлган 6 та автобус Чаноққалъадаги диққатга сазовор жойларни кўриш мақсадида олиб кетилаётган бўлган.
“Касалхонага ётқизилган болаларимизнинг умумий аҳволи яхши. Бир-икки нафар ўқувчининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Биз зарур чораларни кўряпмиз. Фарзандлари вафот этган оилаларга ва ҳайдовчининг оиласига ҳамдардлик билдираман”, дейди Жонпўлат.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь