Туркияда теракт уюштиришни режалаштирган ИШИД жангарилари ушланди

Олам

image

Истанбулда полиция портловчи моддалар ёрдамида теракт тайёрлаётган ИШИД террорчилик ташкилотининг икки тарафдорини қўлга олди. Бу ҳақда IHA хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчилардан бири интернетдан портловчи моддалар ва бомба йиғиш йўллари ҳақидаги маълумотларни қидира бошлаганидан сўнг уни кузатишни бошлаган. Шундан сўнг полиция икки нафар гумонланувчини қўлга олган.

Тураржой биноларини тинтув қилиш доирасида портловчи моддалар, бомба ясаш учун кимёвий моддалар, лаборатория жиҳозлари, террорчилик ташкилоти рамзлари ва бошқа материаллар мусодара қилинган.

Билдирлишича, 2021 йилда ИШИД аъзолигида айбланиб ҳибсга олинган ушбу шахслар 2023 йилда озодликка чиққан. Уларнинг квартираларида вақт-вақти билан портлаш товушлари эшитилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси жазони ижро этиш тизимида террорчилик ҳужумини тайёрлаганликда гумон қилинаётган шахсни ва унинг шерикларини қўлга олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД Туркия теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг