Туркияда теракт содир қилган 25 ёшли аёл 1794 йилга қамалди

Олам

−

image

Туркиянинг Истанбул шаҳри Олий жиноят суди 2022 йил ноябрь ойида Истиқлол хиёбонида теракт содир этган аёлга ҳукм ўқиди. Бу ҳақда  "TRT Haber" маълум қилди.

Қайд этилишича, Аҳлам ал-Башир еттита умрбод ёки 1794 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Прокурорлар унга 1949 йилдан 3009 йилгача қамоқ жазосини сўраган. Ал-Башир “давлат бирлиги ва яхлитлигига путур етказиш” ва олти кишини “қасддан ўлдириш” моддалари бўйича айбдор деб топилган. Шунингдек, у 22 минг лира (тахминан 700 доллар) жаримага ҳам тортилган. 

Маълумот учун, ал-Башир 1999 йилда туғилган бўлиб, Сурия фуқароси ҳисобланади. У 2022 йил 13 ноябрь куни Истанбул марказидаги Истиқлол кўчасида бомба солинган сумкани қўйиб кетган. Сайёҳлар билан гавжум кўчадаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлиб, 99 киши яраланган. Аёл кузатув видеокамераларидаги ёзувлар орқали аниқланиб, яширинган уйида ҳибсга олинган. 

Туркия ҳукумати теракт ортида Курдистон ишчилар партияси турганини айтганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг