Туркияда суд 300 дан ортиқ жиноятчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Олам
−
28 Ноябрь 2020
7019Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ўта оғир жиноятлар бўйича Анқара суди Туркияда 2016 йилнинг 15 июлида ўтказилган ва муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришида иштирок этган 300 дан ортиқ айбланувчига ҳукм чиқарди.
Суд қонли воқеалар содир бўлган тунда Анқара яқинидаги “Акинжи” авиабазасида ҳаракатланган Фатҳуллоҳ Гулен террорчилик ташкилоти (FETÖ) тарафдорларининг жинояти бўйича ҳукм эълон қилди.
Суд жами 337 кишига ҳукм чиқарди. Уларнинг орасида Туркия Қуролли кучларининг офицер ва учувчлари ҳам бор. Айбдорларга 3 дан 79 тагача умрбод қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Қуролли кучларининг бир гуруҳ ҳарбийлари 2016 йил 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси мамлакатдаги ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга ҳаракат қилганди.
Исёнчилар гуруҳи аввал Туркия халқининг қаршилиги ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари саъай-ҳаракати билан бостирилганди. Давлат тўнтаришига уриниш натижасида 251 киши вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь