Туркияда сайёҳлик автобуси ағдарилди. 5 киши вафот этган
Олам
−
19 Февраль 2022 5589 1 дақиқа
Бугун, 19 февраль куни Туркияда сайёҳлик автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда беш киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Haberturk” телеканали маълум қилди.
Воқеа Оқсарой – Конья автомобиль йўлининг 50-километрида содир бўлган. Оқибатда 26 киши турли даражадаги тан жароҳати олган. Улар тиббий ёрдам кўрсатиш учун яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

Автобусда 2 ҳайдовчи, 1 гид ва 44 йўловчи бўлган. Жароҳатланганларнинг 4 нафари оғир аҳволда. Конья Бош прокуратураси томонидан қилинган баёнотда айтилишича, автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинган. Ҳайдовчиларнинг ухлаб қолгани тахмин қилинмоқда.
Воқеа юзасидан зудлик билан суриштирув ишлари бошлаб юборилиб, тергов доирасида Бош прокурор ўринбосари кўмагида жиноят содир бўлган жойни кўриб чиқиш ва экспертиза ўтказиш бўйича 3 нафар прокурор тайинланган.



Live
Барчаси