Яна 23 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
Жамият
−
30 Май 2020
138952020 йил 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 нафарга кўпайиб, 3546 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, 19 нафари Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатга ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди.
Айни пайтда мамлакатда 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 749 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси