Туркияда Президент сайлови куни маълум бўлди. Эрдўған яна номзод бўла оладими?
Олам
−
19 Август 2022
11056Туркияда президентлик сайловлари 2023 йил 18 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазири Бакир Бўздоғ маълум қилди.
"Туркияда президентлик сайловлари 2023 йилнинг 18 июнида бўлиб ўтади. Бу бизнинг Президентимиз [Ражаб Тойиб Эрдўған] иштирок этадиган иккинчи сайлов бўлади", дейди вазир “Миллият” газетасига берган интервьюсида.
Туркияда умумий (президент ва парламент) сайловлар, маҳаллий қонунларга кўра, худди шу кунда бўлиб ўтади ва дастлаб 2023 йилнинг июнига белгиланган эди. Ҳукмрон Халқ альянси аввалроқ уларнинг ягона номзоди амалдаги Президент Эрдўған бўлишини эълон қилган эди. Маълумотларга кўра, олти партиядан тузилган мухолифат блоки ҳозирча ўз номзодини кўрсатмаган.
Туркияда вақти-вақти билан кун тартибига келган масала, 2023 йилги сайловларда Эрдўған яна номзод бўлиши мумкинми, деган мунозаралардир. “Саодат” партияси раиси Темел Карамоллаўғли, сайловлар вақтида ўтказилса, Президент номзод бўла олмаслигини, лекин парламент сайловни эрта ўтказишга қарор қилса, номзод бўлиши мумкинлигини айтди. Вазир Бўздоғ бунга шундай изоҳ берди:
“Президентимиз номзоди учун ҳеч қандай Конституциявий ёки ҳуқуқий тўсиқ йўқ. Бу фикрни билдирганлар Конституция ва қонун ўрнига ўз талқинларини қўйиб, айтганлари кўриб чиқиш учун пайт пойлашяпти. Нимадир жуда нотўғри. Чунки Конституция ва қонун нормалари одамларнинг изоҳлари ўзгартирилмайди, ўзгартириб бўлмайди.
Конституциямизда Президент сайловини тартибга солувчи 101-модда ва парламент сайловини тартибга солувчи тегишли моддалар мавжуд. Президент сайлови ва парламент сайловлари янги тизимда бирга, бир кунда ўтказилади. Уларнинг бажарилишини тартибга солувчи банд ҳам мавжуд”.
Мухолифат аввалроқ Туркиянинг амалдаги Президенти сайловларда қатнаша олмаслигини, чунки бу унинг учинчи муддати бўлишини айтган эди. Адлия вазирлиги раҳбари бўлажак президентлик сайловлари Эрдўған учун Туркия 2018 йилда парламент бошқарувидан президентлик бошқарув шаклига ўтганидан кейинги иккинчи сайлов бўлишини бир неча бор таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь