Туркияда оғир аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Туркияда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, Н.А. исмли фуқаро меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Туркияга борган. У ишлаётган оиласи билан бирга йўл-транспорт ҳодисасига учраб, танасининг бир неча қисмидан оғир жароҳат олган.

Фуқаро туркиялик шифокорлар томонидан операция қилинган ҳамда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Даволаниш якунлангач эса у турар жойсиз, моддий маблағсиз ва оғир ижтимоий аҳволда қолган.

Шундан сўнг Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамкорлигида фуқарони Ўзбекистонга хавфсиз қайтариш ишлари ташкил этилган.

Маълум қилинишича, шифохона фуқаронинг самолётда учиши мумкинлиги ҳақида Fit to Fly тиббий хулосасини берган бўлса-да, унинг соғлиғи алоҳида эътибор ва эҳтиёткорликни талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болғария Республикасида мураккаб моддий ва ижтимоий вазиятга тушиб қолган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг