Болгарияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилди
Local
−
17 June 1900 1 minute
Болгария Республикасида мураккаб моддий ва ижтимоий вазиятга тушиб қолган 6 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кўрсатилган амалий, консуллик ва ҳуқуқий ёрдам натижасида фуқаролар кеча, 16 июнь куни Ўзбекистонга бепул тарзда олиб келиниб, оила аъзолари бағрига соғ-саломат етиб боришлари таъминланган.
“Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чиқишдан аввал иш берувчи, воситачи ташкилот ва меҳнат шартномаси ҳақидаги маълумотларни синчиклаб ўрганинг. Барча ҳужжатларни қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштиринг ҳамда фақат расмий ва ишончли манбалар орқали ишга жойлашишга ҳаракат қилинг”, дейилади хабарда.
Шунингдек, шубҳали таклифларга ишониш ва ҳужжатларни расмийлаштирмасдан хорижга чиқиш фуқароларнинг мураккаб ҳуқуқий ва ижтимоий вазиятларга дуч келишига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон элчихонаси ва Миграция агентлиги кўмагида Сербияда оғир моддий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилганди.
Live
All