Туркияда коронавирусга чалинганлар сони ортмоқда 

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркияда кеча, 30 март куни коронавирус билан боғлиқ 37 303 та янги ҳолат аниқланди. Бу 2020 йилнинг ноябрь ойи охиридан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.  

Касалликлар сонининг ўсиши Туркия Ҳукумати ижтимоий масофа сақлаш ва вирус юқтириш хавфсизлиги талабларини кучайтиргандан бир кун ўтгач қайд этилган. 

Шу ойнинг бошида эса Анқара хавфсизлик талабларини юмшатди ва янги коронавирус ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлди. 

Аввалроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркиянинг аксарият вилоятларида ҳафта охиридаги комендантлик соати қайта тикланишини эълон қилганди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 3,28 млндан ошган. 31 385 нафар бемор касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия коронавирус

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг