Туркияда келинга бир жомадон тилла тақинчоқ тўёна қилинди

Бу қизиқ

image

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида йилнинг шов-шувли тўй маросимларидан бири бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ahaber" нашри хабар берди.

Тўйда келинга 8 кг оғирликдаги тилла буюмлар: билагузук, тож, камар, тилла занжир каби тақинчоқлар тақилган. Меҳмонлар миллион лирага яқин пулни ҳавога сочишди. Шанлиурфадаги йилнинг сўнгги қабила тўйида келинга тақилган тилла буюмлар ва ҳавога сочилган долларлар жомадонни тўлдирган. 

Изол қабиласидан тадбиркор Меҳмет Урмакнинг ўғли Эрҳан Урмак Буржу Ўздикер исмли қиз билан турмуш қурган. Шаҳардаги тўйхонада бўлиб ўтган тўйга сиёсатчилар, минтақадаги қабила етакчилари ва юзлаб кишилар келган.

Хонанда Жейлан ва маҳаллий санъаткорлар ҳам саҳнага чиққан, тўйда рақсга тушаётган жуфтлик ва ҳалай рақсига тушаётган меҳмонларга доллар ва турк лиралари сочилган.

Тўй видеосида даврага сочилган пуллар йиғилиб, қопларга солинаётганини кўриш мумкин.‌‌


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия тилла Шанлиурфа шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг