Туркияда канат кабинаси қулаб тушди (фото)
Олам
−
13 Апрель
5358Туркиянинг Анталия шаҳри марказий ҳудудида канат кабинаси қулаб тушди. Бу ҳақда TRT хабар берди.
Қайд этилишича, номаълум сабаб билан Тунектепа канатининг таянчларидан бири узилиб кетган ва ҳаракатланувчи кабиналардан бири тошлоқ жойга қулаб тушган.
Оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, саккиз киши яраланган. Улар орасида Қирғизистон фуқароси ҳам бор.
Воқеа жойига кўплаб тиббий гуруҳлар ва ўт ўчирувчилар юборилган. Одамларни бошқа кабиналардан эвакуация қилиш учун тунги парвозга қодир вертолёт жўнатилган. Шунингдек, иш пайтида бир қутқарув гуруҳи аъзоси ҳам яраланган.
Маълумотларга кўра, жами 184 киши канат кабиналарида қолиб кетган. Шу кунларда Рамазон ҳайити муносабати билан канатга йўловчилар кўп келган.