Туркияда қисман комендантлик соати жорий қилинди
Олам
−
17 Ноябрь 2020
5876Туркияда коронавирус инфекцияси билан кураш доирасида дам олиш кунлари комендантлик соати жорий қилинади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 17 ноябрь куни маълум қилди.
“Биз янги чоралар қабул қилишга қарор қилдик, дам олиш кунлари соат 10:00-20:00 дан бошқа вақтда комендантлик соати жорий қилинади”, деган Туркия етакчиси Анқарадаги матбуот анжуманида.
Бундан ташқари, республика Ҳукумати йил охиригача барча кинотеатрларни ёпишга қарор қилган.
Коронавирусга қарши кураш доирасида ресторан ва кафелар ҳам ёпилди. Уларга фақатгина етказиб бериш билан шуғулланишга рухсат берилди. Мактаблар ҳам йил охиригача онлайн шаклга ўтказилди. Савдо марказлари, дўкон ва сартарошхоналар соат 10:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилди.
LiveБарчаси