Франциянинг йирик шаҳарларида комендантлик соати жорий қилинди

Олам 2315
image

Франция пойтахти Париж шаҳри жойлашган Иль-де-Франс минтақаси ва яна 7 та шаҳарда 17 октябрь ярим тунда комендтлик соати жорий қилинади. Бу одамларнинг оқшом ва кечаси ҳаракатланишини чеклайди. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон маълум қилди.

Комендатлик соати Париждан ташқари Лилль, Гренобль, Лион, Марсель, Монпелье, Руан, Тулуза и Сент-Этьен шаҳарларида ҳам амал қилади.

Комендантлик соати 21:00 дан 6:00 гача амал қилади ва тўрт ҳафта давом этади. Комендантлик соати бузилган тақдирда 135 евро жарима солинади. Одамлар уйларини жиддий сабаб билан тарк этиши мумкин.

Ресторан, бар, кафе, театр ва концерт майдонлари комендантлик соати бошлангач, тўхтатиши керак бўлади. Шу билан бирга, уйидан чиқишига тўғри келганлар учун жамоат транспортлари ишлашда давом этади.

Эммануэль Макроннинг таъкидлашича, чеклов чоралари ҳар куни қайд этиладиган COVID-19 касаллиги сонини 20 мингдан уч минггача камайтириш учун кўрилмоқда. 14 октябрь куни Францияда кунига 22 950 та янги коронавирус касаллиги қайд этилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 2.9
t
×