Макрон Францияда карантинни кучайтирди

Олам

image

Коронавируснинг иккинчи тўлқини муносабати билан бутун Франция бўйлаб 30 октябрь кунидан бошлаб карантиннинг кучайтирилган тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон фуқароларга қилган мурожаатида айтиб ўтди.

"Вирусни тўхтатиш учун кучайтирилган карантин қоидаларини қайта тиклаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилдим", деди Макрон.

Кучайтирилган карантин бутун Франция бўйлаб жорий этилишини ва 1 декабргача давом этишини таъкидлади.

"Биз баҳорги воқеалардан билдикки, ўзини ўзи изоляция қилиш режими уч жиҳатдан мослаштирилади: мактаблар фаолиятига рухсат берилади, давлат хизматлари давом этади ва кексалар уйига ташриф буюришга рухсат берилади", деди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Францияда

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг