Туркияда қидирувдаги яна 3 ўзбекистонлик қўлга олинди
3-саҳифа
−
28 Сентябрь 10984 1 дақиқа
Жиноят содир этган ва қидирувда бўлган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлга Шоҳиста Ражаповна Муллаева Ўзбекистонга депортация қилинган.
Шунингдек, солиқ ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаган ва божхона қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирилаётган 2 нафар шахс (Х.Баротов ва С.Холов) ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон тергов органларига топширилган.
Ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага мурожаат қилиш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган 2 киши ушланганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь